Барча ташувчилар диққатига!

27.12.2019

104М-сонли "Чорсу савдо маркази бекати - Тўлабий ширкат хўжалиги" йўналиши ташувчининг мурожаат хатига асосан тўхтатилаётганлиги сабабли, Мулкчилик шаклидан қатъий назар Тошкент шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтган, шаҳарда йўловчилар ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)га эга бўлган талабгор шахсларга тендергача йўналиш бириктирилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Йўналишда йўловчи ташиш истагида бўлган ташувчилар Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкун.