Янги 2020 йилни нишонлашда харакат хавфсизлиги чоралари

30.12.2019

         Янги 2020 йилни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида автотранспорт соҳасини бир маромда ишлашини ташкил этиш, фавқулодда вазиятлар, автотранспорт хавфсизлиги ва ёнғинга қарши барча эҳтиёт чораларини кўриш  ҳамда аҳолига қулай ва сифатли автотранспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ в ва Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биносида йиғилиш ўтказилди.

Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи А.Джураев йиғилиш қатнашчиларини “Янги йил” байрамини билан барчага оилавий бахт, сихат-саломатлик, ишларига ривож ҳамда омадлар тилаб ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Ўзбекистон Республикасида “Янги йил” байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, аҳоли хавфсизлигини ва фавқулотда вазиятлар, ҳавфсизлик ва ёнғинга қарши барча эҳтиёт чораларини кўриш, йўл транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик, аҳолига қулай транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш, транспорт воситаларини қаровсиз қолдирмаслик, катта ҳажмдаги юк автотранспорт воситаларини ҳайдовчиларини янги йил куни дам олишларини ташкил этиш ва шаҳар кўчаларида тирбандликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида катта ҳажмдаги юк автотранспорт воситаларини ишга чиқармаслик, корхона ва ташкилотларда 2019 йил 30 декабрдан 2020 йил 4 январгача кеча-кундуз навбатчилик ташкил этиш, техник носоз транспорт воситаларини ишга чиқармаслик, ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш, шубҳали йўловчилар ва юкларга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан улар билан махсус йўриқномалар ўтказиш юзасидан, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи А.Джураев томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Техник назорат бўлими бошлиғи Х.Содиқов сўзга чиқиб, барча йиғилиш қатнашчиларини ва уларнинг оила аъзоларини “Янги йил” байрамини билан табриклаб, уларга сихат-саломатлик, бахт-саодат, 2019 йилда амалга ошмаган ишлари янги йилда амалга ошиши юзасидан ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Техник назорат бўлими бошлиғи Х.Содиқов байрам муносабати билан корхона раҳбарлари масъул ходимлар ва ҳайдовчилар иштирокида йиғилишлар ўтказиб, ҳайдовчиларга хушёрликни ошириш ва ҳаракатланиш давомида тезликни оширмасдан, бошқа йўналишдаги автобусларни қувиб ўтишга ҳаракат қилмасдан фаолият кўрсатишлари, акс ҳолда бунинг оқибатлари нохушликлар билан тугаши тушунтириб ўтиш кераклиги ҳақида йиғилиш қатнашчиларига тегишли кўрсатмалар берди.