Аҳоли учун қулайлик яратилинди.

16.01.2020

Аҳолини жамоат транспортига бўлган эхтиёжини қондириш ва транспорт хизматларини ташкил этиш мақсадида, "ABDUXALIL TRANS SERVIS" МЧЖ мурожаатига асосан, Бошқарманинг "Тарифларни шакллантириш ва тендерларни ўтказиш" сектори томонидан ўрганиб чиқилиб, Тошкент шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва пойтахтимиз аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида, 104м- "Чорсу савдо маркази бекати - Тўлабий ширкат хўжалиги" йўналишида 10 та жадвал асосида қатновларни амалга оширилиши ва интервал 4 дақиқани ташкил этган ҳолда вақтинчалик тендергача бириктириб берилди.

"ABDUXALIL TRANS SERVIS" МЧЖ томонидан а Россия Федерациясининг Нижний Новогород шаҳрида жойлашган "ГАЗ" автомобиль заводида ишлаб чиқилган "ГАЗ 32212-264" русумли 12+1 ўриндиқли автомобиллар мазкур йўналишда фаолият кўрсатиши йўлга қўйилди.