Жамоат транспортида имтиёзлар

Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 278-I-сонли Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:

  • 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
  • Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
  • Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
  • Кўзи ожиз 1 гурух ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

Ҳозирги кунга Тошкент шаҳрида 5391  дона гувохномалар  амалда фойдаланилмоқда (2019 йил 1 декабр ҳолатига)

Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 17 сентябрдаги "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш" тўғрисидаги 273-сонли қарорига мувофиқ - имтиёз ва чегиришни ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларнинг ижтимоий гуруҳи, яъни пенсионерлар, ногиронлар учун "Тошшаҳартрансхизмат"  АК нинг тегишли тармоқлари орқали сотувда бўлган (банк пластик карточкалари орқали ҳам сотилади)  ойлик транспортда юриш карточкалари амалда фойдаланилиши маълум қилинади.

Ойлик йўл чипталари тури Нархи
AVM-умумий аҳоли учун автобус, метро 166 000 сўм
AV-умумий аҳоли учун автобус 120 000 сўм
TM-талабалар учун автобус, метро 83 000 сўм
Т-талабалар учун автобус 60 000 сўм
O'M-ўқувчилар учун автобус, метро 83 000 сўм
O'-ўқувчилар учун автобус 60 000 сўм
NM-нафақадор ва ногиронлар учун автобус, метро 83 000 сўм
N-нафақадор ва ногиронлар учун автобус 60 000 сўм

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 9 мартдаги “Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида”ги 128-сонли қарорига кўра барча пенсионерлар Тошкент метрополитени хизматларидан ҳар куни эрталаб соат 10:00 дан соат
16:00 гача бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.